Қайднома

Қидирув

Суарес: «Барселона» раҳбариятига Месси билан дўстлигимиз ёқмасди»

Суарес: «Барселона» раҳбариятига Месси билан дўстлигимиз ёқмасди»

  10.10.2020 20:16
  0
  221
Суарес: «Барселона» раҳбариятига Месси билан дўстлигимиз ёқмасди»

«Барселона»нинг собиқ форварди Луис Суарес журналистларга берган интервьюсида унинг «кўк-анорранглилар» сардори Лионель Месси билан  дўстлигига Каталония клуби раҳбарияти салбий муносабат билдиргани ҳақида гапирди.

«Ўйлашимча, улар бизни ажратмоқчи бўлишган. Эҳтимол, уларга Месси иккимизнинг дўст эканлигимиз ёқмагандир. Лео билан кўп вақтимизни бирга ўтказганимиз уларга ёқмаган. Аммо бизнинг дўстлигимиз жамоага халал беради, деб ўйлашганини ҳеч тушунмаяпман.

Албатта, менга Месси етишмаяпти, аммо замонавий технологиялар орқали мунтазам гаплашиб турибмиз. Дўстлигимизни юксак қадрлаймиз.

Бизни боғловчи кўп нарса бор. Машғулотларга тонгда бирга борардик, мате ичишни яхши кўрардик. Фарзандларимиз ҳам бир-бири билан дўст, оилаларимиз ўртасидаги алоқа ҳам ажойиб», – деди Суарес ESPNга берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz