Қайднома

Қидирув

Хаверц АПЛ ва Бундеслига ўртасидаги фарқни айтди

Хаверц АПЛ ва Бундеслига ўртасидаги фарқни айтди

  11.10.2020 01:27
  0
  188
Хаверц АПЛ ва Бундеслига ўртасидаги фарқни айтди

«Челси» ярим ҳимоячиси Кай Хаверц АПЛ ва Бундеслигани ўзаро солиштирди. Эслатиб ўтамиз, туманли ўлкага кўчиб ўтишдан олдин у «Байер» шарафини ҳимоя қилганди. Футболчининг таъкидлашича, Англия ва Германия чемпионатлари ўртасидаги тафовут сезиларли даражада катта.

«АПЛ ва Бундеслига ўртасидаги асосий фарқ яккакурашлардаги интенсивлик ва тезкорликнинг юқорилигида. Англия лигаси мутлақо ўзгача, ўйинлар ўта машаққатли ўтади.

Германия чемпионати ҳам ёмонмас, аммо тафовут бор. Гўёки, бу ерда (АПЛда) ёмон ўйинчилар, ҳатто ўртамиёна футболчи ҳам йўқдек – барча энг юқори савияда», – деди футболчи «Челси» матбуот хизматига берган интервьюсида.

Хаверц Лондон клубида барча турнирларда 5 та ўйин ўтказишга улгурди. Маҳоратли хавбек шу муддат ичида ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та самарали узатма ёздириб қўйди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz