Қайднома

Қидирув

Миллий терма жамоамиз Дубайдаги дастлабки машғулотларини ўтказди

Миллий терма жамоамиз Дубайдаги дастлабки машғулотларини ўтказди

  11.10.2020 07:54
  0
  272

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун кеча тунда Дубай шаҳрига етиб борди.

МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аеропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада "ўзини яккалаш" режимида бўлиб турди.

Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфексияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди. Миллий жамоамиз бугунги машғулотларни БАА футбол ассоциацияси майдонида ўтказди.

Дубайдаги йиғин давомида коронавирус инфексиясидан сақланиш, делегация аъзолари соғлигини хавф остида қолдирмаслик ва БААга қарши ўйинга тўсқинлик қиладиган хатарларни олдини олиш мақсадида Миллий терма жамоамиз фақатгина "меҳмонхона - стадион" йўналиши бўйлаб ҳаракат қилиши белгилаб қўйилди.

Шу сабабли, делегациянинг барча аъзоси карантин қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда, меҳмонхона ва стадион ҳудудидан четга чиққани йўқ.

Футболчиларнинг соғлиги ва кайфияти аъло даражада, айниқса терма жамоанинг ёш аъзолари ўзига ҳос иштиёқ билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон МТЖ эртага "Шабаб Ал Аҳли" клубига тегишли "Ал Рашид" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz