Қайднома

Қидирув

Миллий терма жамоамиз — Осиёнинг энг қиммат таркибга эга 4-жамоаси

Миллий терма жамоамиз — Осиёнинг энг қиммат таркибга эга 4-жамоаси

  11.10.2020 08:45
  0
  260
Миллий терма жамоамиз — Осиёнинг энг қиммат таркибга эга 4-жамоаси

Германиянинг Transfermarkt портали терма жамоаларнинг октябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилари асосида энг қиммат терма жамоалар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси таркибининг нархи 28,4 миллион еврога баҳоланган. Ўзбекистон бу борада дунё терма жамоалари рўйхатида 72-ўринда бормоқда. Осиё эса энг қиммат 4-жамоа бўлиб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси фақат Япония, Эрон ва Австралиядан ортда қолган.

Энг қиммат таркибга эга Осиё (ОФК) терма жамоалари топ-10 лиги:

1. Япония — 107,55 миллион евро

2. Эрон — 50,6 млн евро

3. Австралия — 42 млн евро

4. Ўзбекистон — 28,4 млн евро

5. Хитой — 18,43 млн евро

6. Жанубий Корея — 17,9 млн евро

7. БАА — 16,1 млн евро

8. Қатар — 15,68 млн евро

9. Саудия Арабистони — 14,5 млн евро

10. Сурия — 11,93 млн евро

Таъкидлаш жоиз, мазкур рейтинг терма жамоаларнинг октябрь ойидаги йиғинга жалб этган футболчилари нархи асосида тузилган. Масалан, Жанубий Корея терма жамоаси Европада тўп сурадиган бир қатор етакчилари, хусусан, Сон Ҳён Минни йиғинга чақирмаган.


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz