Қайднома

Қидирув

"Андижон" "Бенфика"(Портгулия) билан ҳамкорлик қилади

"Андижон" "Бенфика"(Портгулия) билан ҳамкорлик қилади

  12.10.2020 00:11
  0
  261

"Андижон" Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрининг "Бенфика" футбол клуби билан шартнома имзолаш арафасида турибди, дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
"Шартномага кўра, "Бенфика"нинг инфратузилмаси, академиянинг иш услуби, ишлаш тартиби ўрганилиб келинади. Мураббийлар штаби ва ёш футболчиларимиз "Бенфика" академиясида бўлиб малака ошириб қайтиши кўзда тутилган. Шунингдек, португалиялик мураббийлар юртимизга ташриф буюриб, андижонлик ёш футболчиларга маҳорат дарслари ўтиши режалаштирилган.Шартнома масалалари якунланиш босқичига етиб келган. Юртимизда жорий қилинган карантин тартиб қоидалари сабаб, Португалияга бориш имкони бўлмайди, карантин чекловлари юмшатилгандан сўнг жамоамиз раҳбарияти Португалия пойтахтига бориб, шартнома имзолаб қайтишади.Шартнома тафсилотларини "Андижон" жамоамизнинг расмий саҳифаларида бериб борамиз!"деб ёзилади клуб хабарида.


Манба: t.me/fcandijan


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz