Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: “Чет элдан ҳам таклифлар бор, аммо буни овоза қилишни истамайман”

Андрей Канчельскис: “Чет элдан ҳам таклифлар бор, аммо буни овоза қилишни истамайман”

  13.10.2020 19:19
  0
  351
Андрей Канчельскис: “Чет элдан ҳам таклифлар бор, аммо буни овоза қилишни истамайман”

Яқинда «Навбаҳор» билан шартномасини бекор қилган Андрей Канчельскис ниҳоят рус матбуотига бу ҳақда маълум қилди.

- «Навбаҳор» билан баҳслашяпмиз, улар ҳаммаси тинч йўл билан якунланишини исташмоқда. Музокаралар кетмоқда. Менга ҳам, уларга ҳам шов-шув ва жанжаллар керак эмас. Шартномада ҳамма бандлар аниқ-тиниқ кўрсатиб ўтилган. Ўйлайманки, бу масалани бир ҳафта ичида ҳал этамиз. Агар улар ўзлари биринчи бўлиб алоқага чиқишса, демак, барчаси тинч тугашини истаётган бўлишади.

Соғлигим жойида, даволаниш курсини тугатдим. Энди олдимдаги таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Чет элдан ҳам таклифлар бор, аммо буни овоза қилишни истамайман», - дейди Андрей Канчельскис.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскис бир ҳафтадан сўнг Тольяттининг «Акрон» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланади. «Акрон» сафар учрашувларини ўтказиб, Тольяттига қайтгач бу воқеилик рўй беради.


Манба:  Lochinlar.UZ


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz