Қайднома

Қидирув

Сон Ҳён Миндан Минаминогача. Осиёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари

Сон Ҳён Миндан Минаминогача. Осиёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари

  13.10.2020 20:45
  0
  278
Сон Ҳён Миндан Минаминогача. Осиёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари

Германиянинг Transfermarkt портали Осиёнинг айни дамдаги энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди.

Рейтингни «Тоттенҳэм» клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Ҳён Мин бошқариб бормоқда. У 64 миллион еврога баҳоланган.

Иккинчи ўриндан айни дамда «Вильярреал»да ижарада тўп сураётган «Реал» ярим ҳимоячиси  Такефуса Кубо жой олган. «Япониялик Месси»нинг трансфер қиймати 30 миллион еврога тенг.

Кучли учликни яна бир кореялик футболчи Ли Кан Ин якунлаб берган. «Валенсия» ўйинчиси 20 миллион еврога баҳоланган.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов энг қиммат осиёлик футболчилар рейтингида 16-ўринни банд этган. «Женоа» вакилининг трансфер қиймати 6,5 миллионга тенг.

Осиёнинг энг қиммат ўн футболчиси:

1. Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм») — 64 миллион евро;

2. Такефуса Кубо («Реал» / «Вильярреал») — 30 млн;

3. Ли Кан Ин («Валенсия») — 20 млн;

4-5. Такехиро Томиясу («Болонья»), — 18 млн;

4-5. Сардор Азмун («Зенит») — 18 млн;

6. Ҳван Ҳи Чҳан («Лейпциг») — 15 млн;

7-8. Даичи Камада («Айнтрахт») — 12 млн;

7-8. Шоя Накажима («Порту») — 12 млн;

9-10. Такуми Минамино («Ливерпуль») — 10 млн;

9-10. Меҳди Тареми («Порту») — 10 млн;

...

16. Элдор Шомуродов («Женоа») — 6,5 млн.


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz