Қайднома

Қидирув

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос кейинги мавсумда жамоасини ўзгартириши мумкин

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос кейинги мавсумда жамоасини ўзгартириши мумкин

  13.10.2020 21:42
  0
  237
«Реал»  ҳимоячиси Серхио Рамос кейинги мавсумда жамоасини ўзгартириши мумкин

El Chiringuito’ нашрининг ёзишича, испаниялик 34 ёшли ҳимоячининг «қироллик клуби» билан янги шартнома борасидаги музокараларида силжиш кузатилмаяпти. Томонлар келишувни узайтириш масаласида ҳалигача бир стол атрофида ўтириб, муҳокама қилмаган. Қайд этилишича, Рамос кейинги фаолияти борасида январгача бир қарорга келади.

Гап шундаки, Серхионинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Футболчи шартномаси якунланишига ярим йил қолганида бошқа клуб билан музокарага ўтказишига рухсат берилган. Манбанинг ёзишича, ҳозирги пайтда Рамос олдида «Ювентус» ва «ПСЖ» клубларидан таклиф бор. Футболчи Мадрид клуби билан келишувга эриша олмаса, фаолиятини Италия ёки Францияда давом эттириши мумкин.

 


Манба: Interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz