Қайднома

Қидирув

Либос ранги ўхшаш экан-ку!

Либос ранги ўхшаш экан-ку!

  16.10.2020 05:44
  0
  350
Либос ранги ўхшаш экан-ку!

Россиянинг иккинчи дивизиони - ПФЛ доирасидаги Майкопнинг «Дружба» ва Ростовнинг СКА клублари ўртасидаги ўйинда эътиборга молик воқеа рўй берди. Жамоалар майдонга деярли бир хил - СКА кўк-қора, «Дружба» эса - қора рангдаги либосларда тушиб келишди. Бу ҳақда ўйин бошланиши арафасида маълум бўлгани учун ўзгартириш киритиш имкони топилмади...

Биринчи бўлимни футболчилар шундай кўринишда ўтказишди. «Дружба» дастлабки 45 дақиқаликни 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунлади, танаффусдан кейин эса либосини алмаштирди. Жамоалар 2-бўлимда биттадан гол уришди ва СКА 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув видеошарҳини кузатганлар биринчи бўлимда жамоаларни ажратиб олиш қанчалик қийин бўлгани, танаффусдан кейин бу анча осонлашганини кўришлари мумкин эди.

Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. «Дружба» эса гуруҳлардаги шарҳларга қуйидагича муносабат билдирди: «Чиндан ҳам ғайриоддий воқеа кузатилди, аммо тушунишимизча, Майкоп клубининг бунда айби йўқ (агар «Дружба» ўйин аввалида бошқа рангли либосни танлашини айтмаган бўлса, албатта), чунки ПФЛ Регламентининг 7.2.7-бандига кўра, «Либос танлаш ҳуқуқи ўйинни ташкил этувчи жамоа ихтиёрида бўлади».

Жараённи ёритган муаллиф ЖЧ-1978да шунга ўхшаш ҳолат кузатилганини ёдга олди. Ўшанда Франция ва Венгрия терма жамоалари ўртасидаги баҳсга ҳар икки томон бир хил рангдаги либосларда етиб келганди. Ўйин старти бироз кеч қолди, токи... французлар Мар-дель-Платанинг «Атлетико Кимбейра» клуби формаларини кийишмагунча. Учрашув айнан шу шаҳарда ўтаётганди.

Франция термаси яшил-оқ рангли либосларда майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Бироқ гуруҳ босқичи доирасидаги мазкур беллашув шунчаки расмиятчилик учун ўтган, французлар ва венгрлар муддатидан аввал мусобақани тарк этиб улгуришганди...

У.УМАРОВтайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz