Қайднома

Қидирув

«ПСЖ»нинг 7 футболчиси «МЮ» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«ПСЖ»нинг 7 футболчиси «МЮ» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

  15.10.2020 22:03
  0
  275
«ПСЖ»нинг 7 футболчиси «МЮ» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«ПСЖ»нинг бирданига 7 футболчиси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин, дея хабар тарқатди Goal. Кадрлар муаммоси ҳақида парижликлар устози Томас Тухель маълумот берди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, «МЮ» билан ўтадиган ўйинда Тило Керер, Хуан Бернат ва Мауро Икарди майдонга туша олмайдилар. Ҳар учала футболчида жароҳат бор. Колин Дагба Франция ёшлар термаси сафида коронавирусга мусбат тест топширган. Умуман, агар қайта натижа манфий натижа берса, ушбу ҳимоячи Чемпионлар Лигаси стартигача сафга қайтиши мумкин.

«Юнайтед»га қарши баҳсда қатнашиши сўроқ остида турганлар рўйхатида Марко Верратти, Юлиан Дракслер ва Маркиньоснинг номлари қайд этилган.

Маълумот учун, «ПСЖ» – «МЮ» учрашуви 20 октябрь куни бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz