Қайднома

Қидирув

Сколари «Крузейро» клубига бош мураббий этиб тайинланди

Сколари «Крузейро» клубига бош мураббий этиб тайинланди

  16.10.2020 13:33
  0
  220
Сколари «Крузейро»  клубига бош мураббий этиб тайинланди

 

Собиқ Бразилия ва Португалия терма жамоаларининг устози Луис Фелипе Сколари «Крузейро» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Бразилиялик 71 ёшли мутахассис мамлакат иккинчи дивизионида ҳаракат қиладиган жамоа билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Мураббий   «Крузейро»га бегона эмас,  у клуб билан 2000/2001 йилги мавсумда ҳам бирга  ишлаган. 

Сколари сўнгги  марта бош мураббий сифатида  «Палмейрас» клубида ишлаган  эди. 

Сколари Бразилия миллий жамоаси билан 2002 йилги жаҳон чемпионати ва 2013 йилги Конфедерациялар Кубогида ғолиб бўлган. Португалияни эса 2004 йилги Европа чемпионати финалигача олиб борган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz