Қайднома

Қидирув

Ливерпуль дербиси: «Эвертон» стадиони Ўзбекистон байроғи билан безатилди...

Ливерпуль дербиси: «Эвертон» стадиони Ўзбекистон байроғи билан безатилди...

  17.10.2020 22:00
  0
  620
Ливерпуль дербиси: «Эвертон» стадиони Ўзбекистон байроғи билан безатилди...

Бугун Англия премьер-лигасининг 5-тури ўйинларига старт берилди.  Хусусан, айни пайтларда мамлакат чемпионатининг энг кўҳна дербиларидан бири — «Эвертон» — «Ливерпул» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.  Эътиборлиси, мазкур марказий матчлардан бирига мезбонлик қилаётган «Гудисон Парк» стадиони трибуналаридан бири Ўзбекистон байроғи билан безатилди. 

«АПЛ ўйинларида мен кўрган энг катта байроғимиз шу» дея эътироф этди барча ҳамюртларимиз учун ёқимли бўлган ушбу ҳолатни таниқли футбол шарҳловчиси, спорт журналисти Даврон Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган бизнесмен Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси «Эвертон» клуби учун қурилажак янги ўйингоҳга ном қўйиш ҳуқуқини шу йили сотиб олган эди.
***

Англия Премьер Лигасининг 5-турида «Ливерпуль» 17 октябрь, шанба куни «Эвертон» майдонида меҳмон бўлди.

Фото: Twitter

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Садио Мане меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 11-дақиқада «қизиллар» ҳимоячиси Виржил ван Дейк рақиб дарвозабони тўқнашиб кетди ва жароҳат олиб майдонни тарк этди. Майкл Кин 19-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида мезбонлар вакили Шеймус Коулмен жароҳат олди.

Иккинчи бўлим ҳам қизиқарли кураш ва кескинликка бой бўлди. 72-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ўзининг чиройли голи билан яна жамоасини олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада Доминик Кэлверт-Льюин боши билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Ўйин якунланиши арафасида Ришарлисон ўта қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа Карло Анчелотти шогирдларининг ғалабали сериясига якун ясалди.

АПЛ

5-тур баҳси

17 октябрь, шанба

«Эвертон» — «Ливерпуль»- 2:2 (1:1)

Голлар: 0:1 – 3 Мане, 1:1 – 19 Кин, 1:2 – 72 Салоҳ, 2:2 – 81 Кэлверт-Льюин.

«Эвертон»: Пикфорд, Дин, Мина, Коулмен (Годфри, 31), Кин, Андре Гомеш (Сигурдссон, 72), Дукуре (Ивоби, 78), Аллан, Хамес, Ришарлисон, Кэлверт-Льюин.

«Ливерпуль»: Адриан, ван Дейк (Гомес, 11), Александер-Арнольд, Матип, Робертсон, Фабиньо (Вейналдум, 90), Ҳендерсон, Мане, Тиаго Алькантара, Салоҳ, Фирмино (Диогу Жота, 78).

Огоҳлантиришлар: Хамес (45), Мане (67), Андре Гомеш (69), Фабиньо (84), Аллан (84).

Четлатиш: Ришарлисон (90).


Манба: xs.uz, daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz