Қайднома

Қидирув

Холанд «Реал»га ўтишни истаяпти

Холанд «Реал»га ўтишни истаяпти

  17.10.2020 23:58
  0
  256
Холанд «Реал»га ўтишни истаяпти

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд келгусида Мадриднинг «Реал» жамоасига ўтишни хоҳламоқда, дея хабар тарқатди ABC.

Футболчи асосий даъвогарлар – «Челси» ва «МЮ»га рад жавоби беришга тайёр. Норвегиялик форвард Бундеслигада бир неча йил тўп сургач, айнан Испания пойтахтига кўчиб ўтмоқчи.

«Реал» ҳам Холандни таркибига қўшиб олишга мойил. Таъкидланишича, ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли юқори. Биринчидан, «Реал» ва «Боруссия» раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар аъло. Иккинчидан, мижозини Мадридга кўчириш футболчининг агенти Мино Райоланинг ҳам асосий мақсадидир.

Аввалроқ «Боруссия» Холандни 2022 йилгача сотмаслиги айтилганди. Бироқ ўша йилнинг ёзида норвегиялик ҳужумчи Испания пойтахтида тўп суриши мумкин.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz