Қайднома

Қидирув

Ботир Қораев: "Жамоамиз потенциали юқори"

Ботир Қораев: "Жамоамиз потенциали юқори"

  17.10.2020 23:00
  0
  209
Ботир Қораев:

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Ботир Қораев матбуот анжуманида қатнашди.

"АГМК жуда тажрибали жамоа, бежизга иккинчи ўринда кетмаяпти. Бугунги баҳс оғир бўлишини билгандик. Биринчи ўтказиб юборган голимиз бизга қаттиқ таъсир қилди деб ўйлайман. Ҳимоячимизнинг хатосидан кейин гол ўтказдик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Иккинчи гол ўтказилган вазиятда дарвозабонимизга қарши қўпол ўйналгандек туюлди. Ҳозир четдан туриб гапириш нотўғри деб ўйлайман, такрорий вазиятни кўриб чиқиш керак", - дейди Қораев. 

- "Машъал" кетма-кет бешинчи мағлубиятни қабул қилиб олди...
- Албатта, кетма-кет бешта ўйинда ютқазиш қийин. Жамоамиз маълум танаффусдан кейин Суперлигага қайтди. Таркибимизда ёш футболчилар жуда кўп. Ҳар бир баҳсда ғалабага интилаяпмиз. "Қизилқум" билан баҳсда ҳам 4-5та имкониятлар бўлди, "Сурхон" билан баҳсда ҳам камида 7та вазият бўлганди, "Насаф"га қарши баҳсда тан олиш керак ўйинимиз яхши чиқмади, бугун ҳам футболчиларимиз ёмон ҳаракат қилишмади. Аммо бугунги мағлубиятни унутиб, "Қўқон-1912" билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- Бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш бўлади деб ўйлайсизми?
- Буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Биз ўз устимизда ишлаяпмиз. Агар жамоада ўйин йўқ бўлса бошқа гап эди. Уйда "Бунёдкор"га қарши 90 дақиқа давомида 10 киши бўлиб тенгма-тенг ўйнагандик. "Сурхон" билан ҳам ажойиб ҳаракат қилгандик. Жамоамиз потенциали юқори. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради.

- Бугунги натижага ҳакамлар қанчалик таъсир ўтказди деб ўйлайсиз?
- Ўйин вақтида эҳтирос билан уларга эътироз билдиришимиз табиий ҳол. Исталган мураббийда бундай ҳолат бўлади. Аммо ҳакамларни муҳокама қилишга бизнинг ҳаққимиз йўқ.

- Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олдими?
- Мўмин Мелиев бироз яхши ўйнади. Бизда энг катта муаммолардан бири захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмаяпти. Ўтган ўйинларда ҳам шундай вазият бўлди. Бу борада ишлаяпмиз. "Қўқон-1912" билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги матбуот анжуманида Дилвер Ваниев қатнашмаганига нима сабаб бўлди? Мағлубиятдан кейин кайфияти йўқми?
- Дилявер Ваниев бетоблиги боис матбуот анжуманида қатнаша олмади. Насиб қилса кейинги ўйиндан кейин Ваниевнинг ўзи матбуот анжуманида иштирок этади.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz