Қайднома

Қидирув

«Реал» ва «Барселона» Бруно Фернандешни кузатишмоқда

«Реал» ва «Барселона» Бруно Фернандешни кузатишмоқда

  18.10.2020 02:00
  0
  237
«Реал» ва «Барселона» Бруно Фернандешни кузатишмоқда

Испания грандлари «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруно Фернандешга қизиқиш билдиришмоқда.

The Sun нашрининг хабар беришича, «Реал» ва «Барселона» яқин келажакда португалиялик футболчи учун астойдил курашишмоқчи. Хабарингиз бор, шу йилнинг январида «қизил иблислар» сафига қўшилган Фернандеш жамоага ажойиб тарзда қўшилиб кетганди.

Манбада таъкидланишича, Бруно ва «Манчестер Юнайтед» устози Оле-Гуннар Сульшер ўртасидаги муносабатлар яхши эмас. Мадрид ва Каталония клублари эса мазкур жараённи диққат билан кузатишмоқда, имкон туғилиши ҳамоно хавбек учун курашга қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, мавсум-2019/2020да португалиялик футболчи «МЮ» сафида 22 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 8 та ассист муаллифига айланди. Бруно Фернандешнинг Манчестер жамоасидаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz