Қайднома

Қидирув

«Сантос» Робиньо билан икки ҳафта олдин тузилган шартномани бекор қилди

«Сантос» Робиньо билан икки ҳафта олдин тузилган шартномани бекор қилди

  18.10.2020 09:13
  0
  247
«Сантос» Робиньо билан икки ҳафта олдин тузилган шартномани бекор қилди

Бразилиянинг «Сантос» клуби жамоанинг янги футболчиси Робиньо билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилингани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрда «Сантос» 36 ёшли вингер билан рамзий шартлар асосида 5 йиллик битим тузганди. Унга кўра, Робиньонинг ойлик маоши атиги 1500 реални (қарийб 270 АҚШ доллари) ташкил этарди.

«Сантос» ҳамкорликни тўхтатиш ҳақидаги қарор Италиядаги давом этаётган суд ишидан ўзини ҳимоялаш мақсадида чиқарилганини билдирди. Маълумот учун, 2017 йилнинг ноябрида Робиньо албаниялик қизнинг номусига тегишда айбланиб, унга нисбатан 9 йиллик қамоқ жазоси белгиланганди.

Айни пайт айбланувчилар томонидан тақдим этилган турли апелляциялар кўриб чиқилмоқда. Тахминларга кўра, мазкур жараён узоқ йилларга чўзилиши мумкин.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz