Қайднома

Қидирув

Шуҳрат Файзиев: “Сафардан бир очко билан қайтиш ёмон натижа эмас”

Шуҳрат Файзиев: “Сафардан бир очко билан қайтиш ёмон натижа эмас”

  18.10.2020 19:30
  0
  272
Шуҳрат Файзиев: “Сафардан бир очко билан қайтиш ёмон натижа эмас”

Coca Cola Суперлига 19- тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Андижон” ва “Сўғдиёна” иштирокидаги (1:1) ўйиндан сўнг меҳмонлар мураббийи Шуҳрат Файзиев ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув иккала жамоа учун қийин ўтиши олдиндан маълум эди. “Андижон” охирги учта беллашувда муносиб ўйин кўрсатиб, беш очко олганди. Бизнинг жамоамизда эса муаммолар бор эди. Асосий таркибимизда Митрович, Жўрабеков каби футболчиларимиз бизга ёрдам бера олишмади. Кимдир жароҳатланган, кимдадир сариқ карточкалари тўрттга етган. Қолаверса, бош мураббийимиз ҳам бетоб бўлиб қолгани сабабли бугунги учрашувда қатнаша олмади. Шунга қарамай, йигитларга охиригача курашгани учун раҳмат айтаман. Ҳужумлар уюштирдик ва якунда гол урдик. “Андижон”га ҳам ўйин учун раҳмат. Улар ҳам ғалаба учун охиригача курашишди ва кейинги ўйинларда омад тилайман. Лекин бугунги майдонда комбинацияларга хос ўйин кўрсатиб бўлмасди. Бундай майдонда асосан ҳаводан тўп узатилиш орқали ўйнаш мумкин.

- “Андижон” жамоасининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Бахтиёр Ҳамидуллаев бош мураббий бўлиб келганидан кейин жамоа ўйини ижобий томонга ўзгарди. Мураббийнинг роли билиниб турибди. “Навбаҳор”, “Металлург” ва “Бухоро”га қарши беллашувларда “Андижон” яхши таассурот қолдирди. Шу сабабли бизни Андижонда оғир баҳс кутиб турганини билардик.

- Ҳакамлар бригадаси ҳақида нима дейсиз?

- Ҳакамлар ўз ишини қилишди, уларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Бу менинг ваколатимга кирмайди. Уларнинг ишини баҳолаб борадиган қўмита бор.

- Умуман айтганда, натижадан қониқдингизми?

- Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Биринчи бўлимда “Андижон” яхшироқ ўйнади, иккинчи бўлимда биз фаол тўп сурдик. Умуман олганда, сафардан бир очко билан қайтиш ёмон натижа эмас.

- Бақоевнинг аҳволи қандай?

- У бетоб эди ва кейинги учрашувда албатта жамоа билан бирга бўлади. Унинг ҳолати яхши, тикланиб боряпти. “Пахтакор”га қарши беллашувда ўзи бош мураббий сифатида ишлайди.


Манба: SPORTS.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz