Қайднома

Қидирув

Ягона ва такрорланмас- Ринус Михелс...

Ягона ва такрорланмас- Ринус Михелс...

  19.10.2020 02:22
  0
  347
Ягона ва такрорланмас- Ринус Михелс...

ФИФА талқини бўйича 20-асрнинг энг буюк мураббийи сифатида тан олинган нидерландиялик марҳум Ринус Михелс France Football нашри томонидан янада юксакроқ баҳо олди. Францияликлар уни футбол тарихидаги энг яхши мураббий сифатида эътироф этишди.

***Нидерландиялик мутахассис тотал футбол кашфиётчиси саналади. Ринус Михелс вақтида эшитиш қобилияти заиф болалар мактабида гимнас­тика бўйича дарс берган ва ўшанда илк мураббийлик ғоялари ва ишланмалари устида иш бошлаган.

***Ринус Михелс шахсий фалсафаси моҳиятига кўра, ҳар бир футболчидан ўйин давомида майдоннинг турли нуқталарида, турли позицияларда ҳаракатланишни талаб қилган. Ўша пайт бу футбол учун мисли кўрилмаган инқилоб эди.

***Ринус Михелс бошқарган «Аякс» - сунъий ўйиндан ташқари ҳолат тажрибасидан мунтазам ва кенг фойдалана бошлаган биринчи клуб. Нидерландиялик мутахассис шунингдек, кунига икки марта машғулот ўташ тажрибасини ҳам олиб кирган. Бунга қадар жамоалар ҳафтасига бир неча машғулот билан чекланарди.

***Ринус Михелс мураббийлик фаолиятини якунлаганидан кейин УЕФА маъмуриятида ишлади, шунингдек, ёш ҳамкасбларига сабоқ берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz