Қайднома

Қидирув

“Арсенал” Европа Лигасидан сўнг Месут Ўзилни АПЛ қайдномасидан ҳам чиқариб ташламоқчи

“Арсенал” Европа Лигасидан сўнг Месут Ўзилни АПЛ қайдномасидан ҳам чиқариб ташламоқчи

  22.10.2020 18:20
  0
  166
“Арсенал” Европа Лигасидан сўнг Месут Ўзилни АПЛ қайдномасидан ҳам чиқариб ташламоқчи

“Арсенал” ярим ҳимоячи Месут Ўзил ва ҳимоячи Сократис Папастатопулосни Англия Премер Лигаси 2020/2021-йилги мавсуми учун қайдномадан чиқариб ташламоқчи.

Хабарларга кўра, Ўзил ва Сократис 25 нафар футболчидан иборат янгиланган қайдномага киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирилган. Ушбу ҳолатда таркибдан чиқарилган футболчилар камида 2021-йилнинг февралигача Англия чемпионати ўйинларида иштирок эта олмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Арсенал” Ўзил ва Сократисни Европа Лигаси қайдномасига ҳам киритмаганди. Шу билан бирга 31 ёшли Ўзил айни пайтда жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиси саналади.

Маълумот учун, Ўзил 2013-йилдан бери “Арсенал”да ўйнаб келади, германиялик футболчи шу йилнинг мартидан бери майдонга тушгани йўқ.

Сократис эса 2018-йилда “Боруссия Д”дан “Арсенал”га ўтган.


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz