Қайднома

Қидирув

Дилявер Ваниев: “Клуб раҳбариятидан истеъфо сўрайман”

Дилявер Ваниев: “Клуб раҳбариятидан истеъфо сўрайман”

  22.10.2020 19:10
  0
  209
Дилявер Ваниев: “Клуб раҳбариятидан истеъфо сўрайман”

Бироз аввал Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашуви ниҳоясига етди (1:2). Ўйиндан кейин мезбонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кетма-кет олтита мағлубиятда барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва клуб раҳбариятидан истеъфо сўрайман. "Пахтакор" билан ўйинга жамоани ким тайёрлашини раҳбарият ҳал қилади. 

Бугун йигитларга ишонгандим, аммо кўрдимки уларда пасайиш кузатилмаган, футболчилар қандайдир руҳий ўрага тушиб қолишгандек". 

- Жамоа ҳозирги вазиятдан қандай чиқиб кетиши керак, деб ўйлайсиз? 

- Фақат меҳнат қилиб, бошқа йўл йўқ. Бундан ташқари кейинги ўйин олдидан кўплаб футболчилар дисквалификацияга учрашди.

- Омадсиз натижалардан кейин мухлисларнинг эътирозларини ҳам эшитдингизми? 

- Бу мутлақо нормал ҳолат. Тўғри ёқимсиз, аммо буни тўғри қабул қиламан. Ташкилотчилик борасида ҳеч қандай муаммо бўлмади, бунинг учун раҳбариятга раҳмат. Ҳа, кичик муаммолар бўлди, яширмайман. Аммо ҳозирги молиявий ҳолатда бунчалик шароит яратишни ҳамма ҳам эплай олмайди. 

- Сизнингча пенальти бормиди? 

- Жарима майдончаси ичида эҳтиёт бўлиш шарт. Аслида олдинроқ яхшироқ ўйнаб ижобий натижани қўлга киритсак бўларди. Демак ,мураббийлик малакам шундай экан.


Манба: FCMASHAL.UZ


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz