Қайднома

Қидирув

Суперлига 20-тур. “Бунёдкор” - “Андижон” ўйинида голлар шоуси

Суперлига 20-тур. “Бунёдкор” - “Андижон” ўйинида голлар шоуси

  22.10.2020 20:35
  0
  239
Суперлига 20-тур. “Бунёдкор” - “Андижон” ўйинида голлар шоуси

Ҳозиргина Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Биринчи бўлимнинг ўзида «қалдирғочлар» андижонликлар дарвозасини уч бор аниқ нишонга олди. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Хуршид Ғиёсовнинг голларига меҳмонлар Шаҳбоз Жумабоевнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

Иккинчи бўлимда ҳам худди шу сценарий такрорланди. Тошкентликлар сафида Шаҳбоз Эркинов, Нурилло Тўхтасинов ва Лутфулла Тўраев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, «Андижон» сафида Дониёр Абдуманнопов тўп киритди.

Ушбу ғалабадан кейин Вадим Абрамов жамоасининг очколари 32 тага етди ва жамоа 5-ўринга кўтарилди. «Андижон» (12) эса 12-поғонада бормоқда.

Coca Cola Суперлига. 20-тур

22 октябрь, пайшанба

БУНЁДКОРАНДИЖОН 6:2 (3:1)

Тошкент. “Миллий” стадион

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Найим Қосимов

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Зоҳид Акрамов

Голлар: Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 3 (1:0), Иброҳимҳалил Йўлдошев, 6 (2:0), Шаҳбоз Жумабоев, 9 (2:1), Хуршид Ғиёсов, 12 (3:1), Шаҳбоз Эркинов, 48 (4:1), Нурилло Тўхтасинов, 67 (5:1), Лутфулла Тўраев, 77 (6:1), Дониёр Aбдуманнопов, 90 (6:2)

“Бунёдкор”: Сарвар Каримов, Давронжон Эргашев, Иброҳимҳалил Юлдашев, Хуршид Ғиёсов, Расул Йўлдошев, Лутфулла Тўраев, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Сухроб Иззатов, Муҳаммадқодир Қаҳрамонов, Шахбоз Эркинов.

“Андижон”: Элдор Адҳамов, Азамат Исроилов, Хушнудбек Авилов, Бахтиёржон Қосимов, Фарҳодбек Бекмуродов, Сирож Мелиев, Абдулло Олимов, Усмонали Исмоналиев, Муҳаммад Юлдашев, Дониёр Абдуманнопов, Шаҳбоз Жумабоев.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz