Қайднома

Қидирув

Марчелло Липпи мураббийлик фаолиятини якунлади

Марчелло Липпи мураббийлик фаолиятини якунлади

  22.10.2020 22:46
  0
  218
Марчелло Липпи мураббийлик фаолиятини якунлади

Афсонавий италиялик мураббий Марчелло Липпи пенсияга чиқди. Бу ҳақда 72 ёшли мутахассиснинг ўзи маълумот берди.

«Мураббийлик фаолиятимга аниқ нуқта қўйдим. Афтидан, шунча ишлаганим етади. Балки, бошқа лавозимларда нафим тегар, кўрамиз. Аммо баҳоргача бу борада нимадир деёлмайман», – деди мутахассис Goal нашрига берган интервьюсида.

Липпи мураббийлик фаолиятини 1982 йили бошлаган, ўшандай «Сампдория» ёшлар жамоасини бошқарганди. Кейинчалик «Сиена», «Интер», «Наполи» ва «Аталанта»да ишлади. Унинг қўл остида Италия миллий термаси 2006 йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. «Ювентус» Италия чемпионати ва Чемпионлар Лигаси бош совринларига эга чиққан.

Липпи 2016-2019 йилларда Хитой термасини бошқарди. Чин юрти клуби – «Гуанчжоу Эвергранд» бош мураббийи сифатида уч марта маҳаллий Суперлига чемпионлигини нишонлади, Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz