Қайднома

Қидирув

«МЮ» Погбанинг маошини оширмоқчи эмас

«МЮ» Погбанинг маошини оширмоқчи эмас

  24.10.2020 02:17
  0
  212
«МЮ» Погбанинг маошини оширмоқчи эмас

«Манчестер Юнайтед» Поль Погба билан янги, узоқ муддатли шартнома имзолаш ниятида. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Аммо бошқа бир нашрнинг маълумотига кўра, манкунианлар французнинг маошини ошириш ниятида эмаслар.

«Юнайтед» устози Оле Гуннар Сульшер клуб ижрочи директори Эд Вудвордга Погба билан битимни узайтириш зарурати борлигини айтган. Функционер бу таклифни қабул қилди, лекин ўз навбатида, янги келишувга мувофиқ, футболчининг маоши сезиларли оширилмаслигини таъкидлаган.

Вудворд эндиликда «МЮ»да ҳеч ким Алексис Санчесникига тенг бўлган маошни олмаслигини алоҳида тилга олган. Маълумот учун, чилилик ҳужумчи Манчестерда ҳафтасига 400 минг фунт оларди.

Погбанинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июлигача мўлжалланган. Айни пайт ушбу футболчига Мадриднинг «Реал» клубидан бўлаётган қизиқиш ўз кучини йўқотмаган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz