Қайднома

Қидирув

"МЮ"да камол топиб ёки Дин Хендерсон ҳақида...

"МЮ"да камол топиб ёки Дин Хендерсон ҳақида...

  27.10.2020 05:55
  0
  459

Дарвозабон Дин Хендерсон «МЮ»да ўсиб-улғайди ва биринчи ўйинини нақ 5 йил кутди. У бу орада ҳаттоки, кийим алмаштириш бўйича Гиннесс рекордини янгилашга ҳам улгурди. Хендерсон бундан 9 йил олдин, 14 ёшида «МЮ» академиясига кирди ва мавсум-2015|2016 давомида илк марта катталар жамоаси рўйхатига тушди. «қизил иблислар» таркибидаги биринчи ўйинини эса деярли 5 йил (4,5 йил) кутишига тўғри келди.

Дин Хендерсон жорий мавсум «МЮ»га қайтишига қадар «Стокпорт», «Гримсби» ва «Шрусбери» клубларида ижара муддатини ўтади. Охирги икки мавсум эса, айни шу шарт асосида «Шеффилд Юнайтед» шарафини ҳимоя қилди. Умумий статистикасини олсак, бу орада бошқа жамоаларнинг жами 150та расмий ўйинида қатнашди. Мана, Оле-Гуннар Сульшер янги мавсум арафасида Хендерсонни ҳеч қаерга қўйиб юбормади ва энди уни Давид де Хеага муносиб рақобатчи сифатида кўрмоқда. Дейлик, норвегиялик мутахассис Англия Лига кубоги доирасида «Лутон»га қарши кечган баҳсда дарвозани айнан Дин Хендерсонга ишониб топширди. Бу учрашувда «қизил иблислар» 3:0 ҳисобида зафар қучишди, аввалги мавсумлар «Шеффилд»да чакки таассурот қолдирмаган кипер эса ажойиб «сэйв» кўрсатиб, олқиш олди. Сульшер ўйиндан кейин Динни алоҳида мақтади ҳам: «Ўзи киперларимиздан айнан шундай ҳаракат кутаман, яъни улар керакли пайт жамоани голлардан қутқаришлари керак. Давид де Хеа буни йиллар давомида уддаламоқда. Бугун навбат Хендерсонга келди». Диннинг ўзи ҳам хурсандчилигини яширолмади: «Буни бутун умр орзу қилгандим!»

Хендерсон ҳозир 23 ёшда. У «МЮ»га қайтиши билан де Хеани асосий таркибдан суриб чиқариш учун мавсумолди йиғинларида чинакамига тер тўкишга ваъда берганди. Сояда қолган кипер «Шеффилд»даги фантастик мавсум туфайли «МЮ» учун кераксиз тарбияланувчидан дарвозанинг яққол фаворити рақобатчисига айланди. «Шеффилд» ўтган мавсум кутилмаганда турнир жадвалининг биринчи ярмидан мустаҳкам жой олди ва ҳаттоки, орада ЧЛ йўлланмасига реал чанг солди. Тўғри, камтарин клуб якунда тезликни бироз пасайтирди ва 9-ўрин билан чекланди. Жамоа мавсум давомида 39та гол қўйиб юборди. Бу АПЛ гигантлари - «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «МЮ»никидан кейинги 4-яхши натижадир. Хендерсон «сэйв»ларнинг 1та ўйинга тўғри келган ўртача миқдори бўйича (2,6та) лига дарвозабонлари орасида саккизинчи бўлди.

Дин Хендерсоннинг «Шеффилд»даги энг ёрқин вазиятлари:

- «Шеффилд» мавсумни «Борнмут»­га қарши баҳсдаги дуранг натижа билан бошлади, Хендерсон шу учрашувдаёқ ўзини кўрсата бошлади.

- «Уотфорд» билан ўйинда 2та ажо­йиб «сэйв».

- «Манчестер Сити»га қарши баҳсда Габриэль Жесус пенальтисини тўсди.

Хендерсонга тааллуқли фактлар

***Хендерсон мактабда крикет билан шуғулланган. Аммо якунда футболни танлади. Дастлаб «Карлайл»да майдон ўйинчиси эди. Скаутлар назарига тушганида эса, дарвозани қўриқларди. Ота-онаси «МЮ»га мухлислик қилишарди. Табиийки, ўзи ҳам.

***Унинг ҳисобида 2та Гиннесс рекорди бор. Ҳар иккиси ғалати. Тўғри, «бир дақиқада бош билан тўп узатиш сони»ни тушуниш мумкиндир. Анг­лия U-21 терма жамоасида Дин ва Кларк-Солтер 1 дақиқада бош билан бир-бирларига 91 марта тўп оширишди. Аммо «голкипер сифатида энг тез кийим алмаштириш» натижаси ғалати, барибир. Хуллас, Дин 49,51 сонияда дарвозабонлар свитерини алмаштиришга улгурган.

***Хендерсон «Шрусбери»да ўйнаганида болалар ҳимоясига қаратилган Hope House акциясини қўллаб-қувватлаб, тақирбош кўринишга кирди. У клуб қайси хайрия жамғармаси билан ҳамкорлик қилишини сўраб, ушбу лойиҳага 2 минг фунт йиғиб берганди.

***Хендерсон «Шеффилд»да фанатларнинг нафрати туфайли ҳаттоки, ўз жонига қасд қилиш ҳақида ҳам ўйлаган. Айнан шу ҳақда гапирмаган бўлсада, барчасини тушуниб олиш мумкин: «Машинага ўтириб, Снейк-Пасс (Манчестер ва Шеффилд оралиғида жойлашган катта тепаликга боришни ўйлаб қолдим». Айниқса, «Лидс» ва «Шеффилд Уэнсдей» фанатлари жонидан ўтказиб юборишганди: «Агар бу ирқ­чилик бўлганида, ФА айрим мухлисларга стадионларга киришни аллақачон тақиқлаб қўярди». Хендерсоннинг бундай эътирозига «Элланд Роуд»даги ғалаба ортидан фанатларнинг оиласини ҳақоратлашгани сабаб бўлганди. Диннинг «Элланд Роуд»га галдаги сафари энди «МЮ» дарвозабони сифатида баҳор - апрель ойига тўғри келади...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz