Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: ""Машъал"да яхши жамоа ва тизим шаклланган"

Шота Арвеладзе: ""Машъал"да яхши жамоа ва тизим шаклланган"

  28.10.2020 23:14
  0
  186
Шота Арвеладзе:

Суперлига 21-турдан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор"(1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.

"Қишки ҳавода биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун ҳаво анча совуқ бўлди. Бу майдонда ўйнаш осон эмас. Мезбонларга ҳам бундай майдонда ўйнаш ёқимли бўлмаса керак деб ўйлайман. Тез ва чиройли ўйин кўрсатиш қийин. Ўйинни назорат қилдик, ишончли ҳаракатландик. Тўртта чиройли гол урдик. Мезбонларда голдан ташқари яққол вазиятлар бўлмади. Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик.
Диёр Ҳолматовни яхши дебют билан табриклайман. У илк баҳсдаёқ ҳафта голини уришга эришди. Бизда иқтидорлар бор ва улар ўсиб бориши керак. "Машъал"да яхши жамоа ва тизим шаклланган. Бу жамоага омад тилайман. Бу клубдан ажойиб ўйинчилар етишиб чиққан",- дейди Шота Арвеладзе.


Манба: FCMASHAL.UZ


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz