Қайднома

Қидирув

Суперлига 22тур. Превью: “Машъал” - “Локомотив”

Суперлига 22тур. Превью: “Машъал” - “Локомотив”

  02.11.2020 09:12
  0
  178
Суперлига 22тур. Превью: “Машъал” - “Локомотив”

Бугун Сocа Cola Суперлигасининг 22-турида Муборакнинг  « Машъал » жамоаси ўз майдонида «Локомотив»  жамоасини қабул қилади.

Муборакда бўлиб ўтадиган "Машъал"  – “Локомотив” учрашувини  Элёр Турсунов бошқариб боради. Унга қанотларда Шоҳруҳ Аъзамов ва Шоҳнур Йўлдошевлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Шухрат Ражабов ишлайди. Ҳакамлар ишини Олег Дачев назорат қилади.

Учрашув комиссари : Бекзод Арипов.

Ўзаро ўйинлар

Жамоалар чемпионат баҳсларида 25 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 13тасида "Локомотив", 10тасида "Машъал" ютуққа эришган. 2 ўйин дуранг билан якунланган. Муборакликлар рақиб дарвозасини 28 бор ишғол қилган бўлсалар,  “темирйўлчилар” эса 33та гол киритишган.

“Машъал”нинг элитада “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳа клубининг энг йирик ғалабасидир. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Маълумот учун, “Машъал” – “Локомотив” учрашуви 2-ноярбь душанба куни соат 16:00 да бошланади.

Учрашув “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри олиб кўрсатилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz