Қайднома

Қидирув

Дилявер Ваниев: "Ҳакамлар борасидаги саволлар жонга тегди"

Дилявер Ваниев: "Ҳакамлар борасидаги саволлар жонга тегди"

  02.11.2020 23:10
  0
  193
Дилявер Ваниев:

Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Машъал"- "Локомотив" учрашуви нихоясига етгач мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун ғалабага лойиқ эдик. Чунки ўйиннинг айрим пайтларида рақиблардан устун бўлиб ўйнадик. Бугунги ўйиннинг сифатини ҳисобга олсак, 1 очкодан ошиғига лойиқ эдик.

- Денис Васильевнинг тезкор ўзгартирилиши сабаби нимада?

- Ҳа, унинг жароҳати бор эди ва унинг ўзи биздан ўзгариш сўради.

- Мўмин Мелиев асосий таркибда кўринмади...

- Хўш, унинг майдонга тушмаслиги муаммоми? Биз мураббийлар штаби билан келишиб бошқа футболчини туширишни лозим топдик. Бугунги ўйинимиз тактик услубига кўра, бошқа ҳужумчилар ўйнади. Бугун менга улар керак эди. Эртага Мелиев керак бўлади. Фақатгина тактика сабабли уларни тушурдим.

- Ҳумоюн Муртазоев қўлидан жароҳат олганди. Бу унинг ўйинларига қанчалик таъсир ўтказмоқда?

- "Бунёдкор" билан ўйинда бўлганди бу. Унинг қўли синмаганди. Шунчаки айрим боғламлар лат еганди. 3 ҳафта давомида унинг қўли гипсда юрди. 10 кун даволаниб, кейин машғулотларга қўшилди. Бундай қўл оғриғи футболчининг ўйинларига таъсир қилмайди. Бироқ унинг жисмоний ҳолат ва ўйин темпида пасайиш бор.

- Ҳакамлар биринчи бўлимда яққол пенальти бермади.

- Ҳакамлар мавзусидаги саволлар тўғриси жонимга тегди. Биз шундай ҳаками бор давлатда яшаймизки, унинг жаҳон чемпионатида ишлаганларини бир тийин қилиб ташлаяпмиз. Биринчи бўлимда биз пенальти тепишимиз керак эди. Бу хатто 50га 50 вазият ҳам эмасди. Балки бу янгича қонунлардир. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам биз қандайдир оффсайд ҳолатлари, пенальти борасидаги вазиятлар гувоҳи бўлдик. Тўғрисини айтганда, матбуот анжуманида ҳакамлик ҳақида гапиришни истамасдим. Лекин йигитларнинг ўзи мендан, шу вазиятда нимага пенальти беришмади, - деб сўрашади. Бунга эса жавоб бера олмайман. Уларнинг даражаси паст ёки савияси етарлича эмас деб танқид қилмайман, улар ҳам одам. Лекин ҳакамлар майдонда бўлаётган вазиятларни борича кўришсин ва ҳакамлик қилаверсин. Шундай ишлаш мумкинми? Ҳа, мумкин. Шу сабабли биз кўплаб очколар йўқотдик. "Пахтакор" билан ўйинда пенальти қўйиб бер демадим. Шунчаки оффсайд борми, кўтар. Билмадим, балки бу янги қоидалардир.

- Қолган 4 тур уй-сафар тизимида қолгани яхши бўлдими?

- Бу аниқми? Сиздан эшитяпман. Агарда шундай бўлса, ПФЛни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Тўғриси, ўзимга ҳам шундай савол бераётгандим? Ҳолат оғир бўлмаса, марказлашган чемпионат қилгандан нима маъно? Бироқ гапнинг кўпаймаслиги учун марказлашган чемпионат қилса ҳам бўлади. Масалан, "Локомотив" марказлашган чемпионатни исташи мумкин. Сўнгги тўртта тур учун жамоаларни яна Тошкентга йиғсак ҳам бўлади. Ўшанда ҳамма ўйин нейтрал стадионларда бўлганди. Бу ҳам яхши.


Манба: FCMASHAL.UZ


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz