Қайднома

Қидирув

УЕФА консултанти Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлди

УЕФА консултанти Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлди

  04.11.2020 15:29
  0
  193
УЕФА консултанти Андижон ва Фарғона вилоятларида бўлди


Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва УЕФА ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик доирасида УЕФА техник консултанти Рожер Мейхри юртимизда бўлиб, фаолият олиб бормоқда.

Ушбу ҳафта аввалида УЕФА мутахассиси ЎФА масъул ходимлари билан биргаликда Фарғона водийси томон йўл олди. Хизмат сафари давомида, тажрибали мутахассис Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти ҳудудий футбол ассоциацияларининг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолиятини атрофлича ўрганиб, мураббийлар тажрибасини таҳлил қилмоқда.

Рожер Мейхри дастлаб Андижон вилоятида бўлиб, вилоятдаги футбол академиялари ҳамда спорт мактаблари фаолияти билан танишди. Машғулотларда иштирок этаётган тарбияланувчилар ҳамда уларнинг мураббийлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди.

Шундан сўнг, УЕФА консултанти Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Вилоят футбол маркази, “Нефтчи” футбол мактаби ҳамда “Истиқлол” стадионида болалар ва ўсмирлар футбол билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилган мавжуд шароитларни кўздан кечирди.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz