Қайднома

Қидирув

Суперлига. “Бунёдкор” - “Пахтакор” превью

Суперлига. “Бунёдкор” - “Пахтакор” превью

  05.11.2020 16:24
  0
  123
Суперлига. “Бунёдкор” - “Пахтакор” превью

Бугун Суперлиганинг 18-тур қолдирилган ўйинида "Пахтакор" Тошкент дербисида "Бунёдкор"га қарши майдонга тушади.

Мазкур учрашувда "шерлар" ғалабага эришган тақдирда 13-бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритади.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак,  ҳозиргача ўтказилган 29 беллашувнинг 11 тасида "шерлар" ғолиб бўлган. 9 та баҳсда дуранг қайд этилган бўлса яна 9 учрашувда “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбатидаги фарқ 36-30 “Пахтакор” фойдасига. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа шу йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Бунёдкор" майдонида кечган беллашувларда "Пахтакор" 4 ғалаба, 3 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган. “Қалдирғоч”лар ўз майдонларида ўтган учрашувларда “Пахтакор” дарвозасига 23 тўп киритган, "Пахтакор" эса рақиб дарвозасига 15та гол урган.

Маълумот учун, "Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун соат 17:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Coca Cola Суперлига. 18-тур

«БУНЁДКОР» – «ПАХТАКОР»

5 ноябрь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров.

Захирадаги ҳакам: Достон Мирзараимов.

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

Комиссар: Аббос Аҳроров.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz