Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман!»

Шота Арвеладзе: «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман!»

  05.11.2020 20:40
  0
  228
Шота Арвеладзе: «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман!»

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Пахтакор» (3:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

- Қизиқарли ўйин кўрдик. Бизда нисбатан вазиятлар кўпроқ бўлди. Ҳатто икки киши кам бўлиб ҳам голли вазиятларни ярата олдик. Охиригача курашдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман! Шунчаки, учрашув охирлари асабий тус олди. Карточкалар кўпайиб кетди. Бирозга диққатимизни йўқотганимиз учун учинчи голни ўтказиб юбордик. «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман. Бу рақибга қарши беллашувлар доимо қизиқ кечади. Бундай ўйинларда футболчиларнинг асабийлашиши табиий. Чунки жонсиз одамгина асабийлашмайди. Ҳисобда ортда қолаётганимизда икки киши кам бўлиб қолдик. Қандай қилиб асабийлашмаслик мумкин? Иккита ўйинчи кам дегани чизиқларда бўшлиқлар кўпайди дегани. Унисини ёпсангиз бу тараф очилади, бу тарафни ёпсангиз бошқаси очилади. Қандай қилиб асабийлашмаслик мумкин?


Манба: FC Bunyodkor


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz