Қайднома

Қидирув

Октябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

Октябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

  05.11.2020 21:25
  0
  164
Октябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Coca Cola Суперлиганинг энг яхши мураббий ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голни аниқлаб келмоқда. Октябрь ойида Суперлигада 18, 19, 20, 21 ҳамда 22-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди. Марҳамат октябрь ойининг энг яхшилари бўлишга даъвогар номзодлар билан танишинг.

Октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар

Шота Арвеладзе (“Пахтакор”)  5 та ўйин – 5 та ғалаба

Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) 4 та ўйин – 3 та ғалаба, 1 дуранг

Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”) 6 та ўйин – 3 та ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият

Октябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Жасур Ҳасанов (“Сўғдиёна”) 6 та ўйин – 2 та гол, 2 та ассист

Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”) 5 та ўйин – 4 та гол, 2 та ассист

Бобир Абдухолиқов (“Насаф”) 5 та ўйин – 4 та гол

Октябрь ойининг энг чиройли голига номзодлар

Марко Станоевич (“Насаф” – АГМК)

Диёр Холматов (“Машъал” – “Пахтакор”)

Достонбек Ҳамдамов (АГМК – “Пахтакор”)

Азиз Турғунбоев (“Қизилқум” – “Навбаҳор”).

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Coca Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади. ЎзПФЛ  томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади. Мазкур ҳавола орқали сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эгасиз.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz