Қайднома

Қидирув

Миллий терма навбатдаги ЎЙМни бошлади

Миллий терма навбатдаги ЎЙМни бошлади

  07.11.2020 06:45
  0
  268
Миллий терма навбатдаги ЎЙМни бошлади

Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан МТЖ вакиллари дастлабки тайёргарлик жараёнини Тошкентда олиб боради.

Бугунги машғулотлар ёпиқ тарзда "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтди.

Корея К-лигасида тўп сураётган Рустамжон Ашурматов ва Жамшид Искандеров Миллий жамоамиз йиғинига келиб қўшилди. БАА чемпионатида фаолият олиб бораётган Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров МТЖнинг Дубайдаги машғулотларида иштирок этади.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" клубларидан чақирув олган футболчилар кеча Ўзбекистон Суперлигаси учрашувида майдонда ҳаракат қилганликлари сабаб бугун уларга дам берилди.

Игор Сергеев жароҳати сабаб ушбу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш мақсадида унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишига имконият яратишга қарор қилинди. Унинг ўрнига "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов МТЖга чақирилди.

"Пахтакор" клубининг яна бир аъзоси Одилбек Ҳамробеков олд сонида бироз ноқулайлик ҳис қилгани сабабли мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб, футболчига енгил юкламалар бериладиган бўлди. У якка тартибда шуғулланади ва йиғин давомида формасини тиклайди.

Эртага Миллий терма жамоамиз тўлақонли машғулотга киришади. Мазкур машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати билан юқорида танишасиз.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz