Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов «Рома»га қарши учрашувда «Женоа»га ёрдам бера олмайди

Элдор Шомуродов «Рома»га қарши учрашувда «Женоа»га ёрдам бера олмайди

  08.11.2020 19:44
  0
  175
Элдор Шомуродов «Рома»га қарши учрашувда «Женоа»га ёрдам бера олмайди

Италия А Серияси 7-тури доирасида «Женоа» клуби ўз майдонида «Рома»ни қабул қилади.  Генуяда ўтадиган учрашув олдидан мезбон клуб матбуот хизмати «Женоа» таркибини эълон қилди ва бу сафар ҳам Элдор Шомуродов қайдномадан ўрин олмаган.

«TuttoFantacalcio»нинг ёзишича, Элдор Шомуродов оёқ мушакларидаги жароҳат сабабли кетма-кет 3-ўйинда - «Рома»га қарши баҳсда ҳам майдонга туша олмайди. Футболчи тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик ҳужумчи ФИФА кунлари боис юзага келадиган танаффусдан кейин «Женоа» асосий таркибига қайтади. Элдор Шомуродовдан ташқари клуб ҳимоячиси Давиде Дзапакостада ҳам жароҳат бор.

Маълумот учун, «Женоа» клуби бугун, 8 ноябрь куни «Рома»га қарши майдонга тушади. Баҳс соат 19:00да бошланади. Эслатиб ўтамиз, Шомуродов Ўзбекистон миллий жамоасининг БААда ўтказиладиган бу сафарги йиғинига чақирилмаган.


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz