Қайднома

Қидирув

Рустам Ашурматов: «Термамиз ўз ўйинини кўрсата олса, араб жамоалари муаммо туғдирмайди»

Рустам Ашурматов: «Термамиз ўз ўйинини кўрсата олса, араб жамоалари муаммо туғдирмайди»

  08.11.2020 20:40
  0
  180
Рустам Ашурматов: «Термамиз ўз ўйинини кўрсата олса, араб жамоалари муаммо туғдирмайди»

Жанубий Кореянинг «Кванжу» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов терма жамоанинг ноябрь ойидаги ўйинлари олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Кайфиятим яхши, жамоадошларим билан кўришгандан кейин ундан ҳам яхшиланди. Жисмоний ҳолатимни зўр дея олмайман. Сабаби октябрь ойидаги йиғиндан сўнг Жанубий Кореяга қайтмадим ва шу ерда шуғулландим. «Бунёдкор» ва «Қўқон-1912» клублари машғулотларида қатнашдим. Ўйинларга қадар жисмоний ҳолатимни яхшилаб олишга ҳаракат қиламан.

Тўғри, араб жамоалари билан ўйнаш қийин, бироқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳар қандай рақиб билан ўйнай олади. Ўз ўйинимизни кўрсацак, муаммо бўлмайди деб ўйлайман.

«Кванжу»нинг мавсумдаги натижаларидан қониқдим десам ҳам бўлади. Чемпионатни 6-ўринда якунладик, авваллари бизнинг жамоа бу поғонага қадар етиб келолмаган. Мураббийлар штаби ва жамоа аъзоларининг кайфияти аъло. Бу йиғиндан кейин Тошкентда қоламан. Бироз дам олгандан кейин клуб билан кейинги мавсум тайёргарлигини бошлайман.

Рустам Ашурматов, «Кванжу» ҳимоячиси

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур йиғин доирасида Сурия (12 ноябрь) ва Ироқ (17 ноябрь) терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этади


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz