Қайднома

Қидирув

ЎФА кубоги пойтахтда қолди...

ЎФА кубоги пойтахтда қолди...

  09.11.2020 06:06
  0
  213
ЎФА кубоги пойтахтда қолди...

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, аҳолининг турли қатламлари орасида футбол оммавийлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши томонидан мунтазам равишда, футбол фахрийлари ўртасида "ЎФА КУБОГИ" мусобақаси ўтказиб келинмоқда. XXVI бор ўтказилаётган мусобақа регламентига кўра унда 40 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги футболчилар иштирок этишди. Тошкент шаҳрида ўтган финал босқич ўйинларида, ўз минтақаларида ғолиб бўлган Тошкент шаҳри, Қўқон шаҳри, Қашқадарё вилояти ҳамда Қорақалпоғистонлик республикаси фахрий футболчилар иштирок этишди. Финал босқичи ўйинлари 7-8 ноябрь кунлари, Тошкентдаги "Чиғатой" (РШВСМФ) стадионида бўлиб ўтди. 6-ноябр. Тадбир бошланишидан аввал барча фахрий жамоалар вакиллари “ЎФА-КУБОГИ” мусобақаса ташаббускорларидан бири, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳузуридаги футбол фахрийлари кенгашининг собиқ раиси Наримон Жалоловни хотирлашди... Кейин, Ўзбекистон фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов раҳбарлигида “ЎФА-КУБОГИ”ни ўтказиш ташкилий қўмита мажлисида финал босқичининг қурьа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра дастлабки ярим финал ўйинларида Тошкент шаҳри - Қашқадарё вилояти, Қорақалпоғистон республикаси – Қўқон шаҳри фахрийлар жамолари ўзаро куч синашадилар. Ғолиб бўлган жамолар эса 8 –ноябрда ўтадиган финалда ўзаро кураш олиб боришади. 7-ноябрь. Тадбир очилишида Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг бош котиби Аваз Мусаев ва бошқа расимйлар иштирок этишди. Сўнгра "ЎФА КУБОГИ" финал мусобақасининг биринчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти жамоалари ўзаро куч синашишди. Тошкентлик фахрийлар орасида кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган бир қатор собиқ футболчилар, жумладан Виктор Карпенко, Абдумажид Тоиров, Акмал Холматов, Хикмат Хашимов, Зайниддин Тожиевлар, Қашқадарё вилоятифаҳрийлари таркибида эса Рўзиқул Бердиев, Ботир Қораев, Зоир Тўрақулов, Шароф Сатторов, Одил Ахмедовлар каби мохир футбол юлдузлари иштирок этишди. Қизиқарли учрашув 5-1 ҳисобда тошкентлик фахрийлар ғалабаси билан тугади. Мазкур мусабоқанинг иккинчи ярим финал учрашувида Қўқон шаҳри ва Қорақалпоғистон республикаси жамоалари ўртасида ўтди. Унда Қорақалпоғистон фаҳрийлари орасида кўпчилик футбол мухлисларига таниш бўлган фахрийлар Ниғматулла Қуттибоев, Ислом Абдураимов, Ахмед Рахимов, Отабек Досумов, Тимур Искандаровлар, қўқонликлар таркибида эса Баҳтёр Ашурматов, Фарход Мусажонов, Аҳмаджон Ортиқов, Саидов Шокиров, Шарифжон Мадаминовлар каби машҳур футбол усталари иштирок этишда. Муросасиз ўтган учрашувда қўқонликлар 3-1 ҳисобида қорқалпоғистонлик футболчилардан устун келишди. “Шуни алохида таъкидлаш жоизки, оҳирги 20 йил ичида қорақалпоғистонлик футболчилар биринчи бор минтақавий мусобақаларда ғолиб чиқиб финал босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди. Бу, Қорақалпоғистон футболида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат”, - деб таъкидлади, "ЎФА КУБОГИ" ташкилий қўмита раҳбари, ЎФА футбол фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов. 8-ноябрь. Биринчи бўлиб “Чиғатой” футбол майдонига 3-ўрин учун курашга Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон республикаси футбол жамоалари чиқишди. Қорақалпоғистонлик футболчилар майдонда чиройли ўйин намойиш қилиб икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда тажрибали қашқадарёликлар шижоаткор ўйин намойиш қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. ФИНАЛ: Биринчи ўрин учун Тошкент ва Қўқон шаҳарлари футбол жамоалари куч синашишди. Ўйингоҳга келган томошабинлар жуда ҳам қизиқарли ўйинни гувоҳи бўлишди. Лекин, иккала жамоа вакиллари гол кирита олишмади. Ҳисоб 0:0 дуранг натижаси билан тугади. Мусобақа регламентига кўра 11 метрлик пеналтилар серияси белгиланди. Ҳаяжонли жараёнда Тошкенликлар 10:9 ҳисобида қўқонликлардан устун келишди. ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ: ЎФА футбол фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов тақдирлаш маросимини очиб, барча фахрий футбол жамоаларни табриклаш учун сўзни футбол фахрийси, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган мураббий Евгений Борисови Валицкийга берди. Фаҳрий футболчиларни табриклаш маросимимда Ўзбек футболининг афсонаси Биродар Абдураимов, “Пахтакор” футбол жамоасининг таниқли фахрийлари Вячеслав Солохо, Ахрол Иноятов, Рустамжон Абдуллаев, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Биринчи вице-президентининг маслахатчиси Рахмиддин Зикрияев ва бошқалар иштирок этишди. Биродар Абдураимов ЎФА Кубоги ва Дипломни Тошкент шаҳар фахрийлар футбол жамоасига топширди. Евгений Валицкий иккинчи ўринни эгаллаган Қўқонликлар жамоасига ЎФА Дипломини топширди. Ахрол Иноятов ва Вячеслав Солохолар учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон республикаси футбол жамоаларига маҳсус Дипломларни топширишди. Ташкилий қўмитанинг қарорига мувофиқ Ислом Абдураимов (Қорақалпоғистон республикаси), Зоир Тўрақулов (Қашқадарё вилояти), Саид Шокиров (Қўқон шаҳри) ва Акмал Холматов (Тошкент шаҳри) мазкур футбол жамоаларининг энг яҳши ўйинчилари деб топиди. Рахмиддин Зикрияев уларга маҳсус совринларни топширди. Бундан ташқари барча фахрий футбол жамоаларига ЎФА, Фахрийлар Кенгаши ва спонсорладан эсдалик совғалари топширилди. Шу куннинг ўзида мазкур тадбирда иштирок этган кекса футбол фахрийлари Евгений Валицкий, Биродар Абдураимов, Ахрол Иноятов, Вячеслав Солохо ва Тўлаган Исоқовлар спонсорлар томонидан тақдирланиб, моддий рағбатлантирилди. "ЎФА КУБОГИ" мусобақаларини юқори савияда ташкил этишдаги иштироки учун "Чиғатой" (РШВСМФ) раҳбари Рустам Абдуллаевга ЎФА ҳузуридаги фаҳрийлар кенгаши ўз миннатдорчилигини билдирди.  

Фото суратлар муаллифи Хасан Пирмухаммедов ва муаллиф.

Мавлон Шукурзода, Тошкент шаҳри, 08.11.2020.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz