Қайднома

Қидирув

U-19 Осиё чемпионати келаси йил март ойида ўтказилиши маълум қилинди

U-19 Осиё чемпионати келаси йил март ойида ўтказилиши маълум қилинди

  11.11.2020 20:48
  0
  175
U-19 Осиё чемпионати келаси йил март ойида ўтказилиши маълум қилинди

Бугун бўлиб ўтган ОФК Мусобақаларни ўтказиш қўмитасининг навбатдаги мажлисида миллий терма жамоа ва клублар миқёсидаги 2021-йилги мусобақаларнинг янгиланган тақвимини эълон қилиш қўмита кун тартибидан ўрин олган эди.

Унга кўра, ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичининг 7-8 тур учрашувлари келаси йилнинг март ойида, 9-10 тур учрашувлари эса июн ойида ўтказиладиган бўлди. ЖЧ-2022 якуний саралаш босқичи 2021-йил сентябр ойида старт олади ва 2022-йил март ойида якунланади.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-19 Осиё чемпионати юртимизнинг 3 та шаҳрида 2021-йил 3-20 март кунлари бўлиб ўтади.

U-16 Осиё чемпионатининг янги санаси ҳамда 2021-йилги Осиё чемпионлари лигасининг формати ва янги тақвими кейинроқ эълон қилиниши маълум қилинди.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz