Қайднома

Қидирув

5та ўзгариш қоидаси маъқул, чоғи

5та ўзгариш қоидаси маъқул, чоғи

  12.11.2020 05:05
  0
  229
5та ўзгариш қоидаси маъқул, чоғи

АПЛ клублари бош мураббийлари Англия чемпионатига 5та ўзгариш қоидасини қайтариш ниятидалар. Ваҳоланки, уларнинг бу масаладаги илтимослари 2 марта рад этилди.
ВВС хабарига қараганда, мураббийлар АПЛ раҳбариятига яна бир бора мурожаат қилиб, ўйинчи алмаштириш имкониятини кўпайтиришни сўрамоқчилар. Чунончи, улар футболчиларнинг тез-тез жароҳатга йўлиқаётганларидан хавотирга тушиб қолишди. Тўғри, охирги сўровда 11 нафар бош мураббий бу қоидани қўллаб-қувватлаганди, холос. Таъкидланишича, агар 14та жамоа мураббийи 5та ўзгариш қоидасига овоз берса, у амалга киритилади. Дарвоқе, «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп бу масалада АПЛ раҳбариятини яна бир бора кескин танқид остига олди: «5та ўзгариш қоидаси ташаббус эмас, аксинча, зарурият. Бошқа чемпионатларда бежиз бу қоида амалда эмас. Мана, Трент-Александр Англия терма жамоасида ўйнолмайди. Эътиборга олиб қўйинг, бу Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт учун биринчи ва охирги муаммо эмас...».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz