Қайднома

Қидирув

Роналдудан яна бир рекорд

Роналдудан яна бир рекорд

  12.11.2020 20:10
  0
  231
Роналдудан яна бир рекорд

Аксарият ҳолларда Роналду ва Месси гол урган учрашувларда улар томонидан албатта қандайдир рекорд янгиланган бўлади.

Жумладан кеча Криштиану Роналду Португалия-Андорра баҳсида киритган ягона голи эвазига ўз фаолиятидаги голлари сонини 746тага етказиб олди ва бу кўрсаткич бўйича афсонавий футболчи Ференс Пушкашга етиб олди. Бу борадаги кучли бешлик аъзолари эса қуйидагича:

1 - Ёзеф Битсан (805)

2 - Ромарио (772)

3 - Пеле (767)

4 - Криштиану Роналду (746)

4- Ференс Пушкаш (746)

Шунингдек, бу Роналду учун терма жамоа либосидаги 100 юбилей ғалабага айланди.

Португалиялик футболчи терма жамоада киритилган голлар сони бўйича эронлик Али Даига (109) етиб олиш учун яна бир қадам ташлади (102 Роналду).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz