Қайднома

Қидирув

Жасур Ҳамроев: «Динамо» ғалабага ҳақли эди»

Жасур Ҳамроев: «Динамо» ғалабага ҳақли эди»

  14.11.2020 21:20
  0
  172
Жасур Ҳамроев: «Динамо» ғалабага ҳақли эди»

Про лига 17-тури доирасида «Динамо» жамоаси Самарқандда «Шўртан» билан 1:1 ҳисобни қайд этди. Ўйиндан кейин «Динамо» жамоаси бош мураббий вазифасини бажарувчи Жасур Ҳамроев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шўртан»га қарши учрашувда фақат ғалабани кўзлагандик, аммо дуранг қайд этилди. Ўйин давомида жуда кўп вазиятлар яратган бўлсак-да, ғалаба голини кирита олмадик. Йигитларнинг ўйинидан ҳам, иштиёқидан ҳам қониқдик, дея оламан. Фақатгина тўп дарвозага кирмади. Учрашув ҳакамларининг муҳим вазиятлардаги аксарият қарорларига қўшилмайман. Йигитлар майдонда борларини беришганди. Ғалабага ҳақли ўйин намойиш этгандик. «Шўртан»да ҳам яхши мураббий ва футболчилар тўп суришмоқда, улар ҳам очко билан қайтиш учун қаттиқ кураш олиб боришди.

«Шўртан» билан уч ўйинда ҳам дуранг қайд этилгани бу рақибнинг ҳам кучини кўрсатади. «Шўртан»ни охирги икки ўйинда ҳам мағлуб этишга яқин эдик, аммо рақиб ҳисобни тенглаштиришга эришиб, ҳисобни сақлаб қолди.

Кучли босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. Мухлисларимиз ҳаммасини кўриб туришибди, қўлдан келганча натижаларни яхшилаш учун интилаяпмиз. Ишқибозларга бугунги қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман. Олдинда яна учта ўйин бор. Имконият бор экан, Суперлигага чиқиш учун охиригача кураш олиб борамиз», - дейди Жасур Ҳамроев.


Манба: DINAMO PFC


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz