Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашуви. Терма жамоамиз бу сафар Ироққа мағлуб бўлди

Ўртоқлик учрашуви. Терма жамоамиз бу сафар Ироққа мағлуб бўлди

  17.11.2020 21:08
  0
  306
Ўртоқлик учрашуви. Терма жамоамиз бу сафар Ироққа мағлуб бўлди

Хабарингиз бор ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида БААда йиғин ташкил этаётган миллий терма жамоамиз ўтган ҳафтада Сурия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб мағлубиятга учраганди (1:0). Режага кўра бугун вакилларимиз Ироқ миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказишлари керак эди. Ҳозиргина мазкур учрашув ўз якунига етди ва миллий терма жамоамиз навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.

Учрашувда ҳисобни дастлаб вакилларимиз Достон Ҳамдамовнинг пеналтидан киритган голи эвазига очишган бўлишсада бу устунликни янада мустахкамлашнинг уддасидан чиқа олишмади. Аксинча ироқликлар ўйин тизгинини ўз қўлларига олиш баробарида дарвозамизга икки бор йўл топа олишди ва ғалабани ўзлариники қилишди. Шу тариқа ҳамюртларимиз БААда ташкиллаштирилган йиғин доирасидаги ҳир икки учрашувда ҳам мағлубиятга учрашди.

Ироқ - Ўзбекистон 2:1

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 39 пенальти, - 0:1. Моҳанад Али 64, - 1:1. Али Аднан 85 пенальти, - 2:1.

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 6.Азизжон Ғаниев, 5.Рустам Ашурматов, 2.Ислом Қобилов, 3.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 9.Аброр Исмоилов (14.Акмал Мозговой, 68), 18.Лутфулла Тўраев (15.Мурод Холмуҳаммедов, 74), 13.Санжар Қодирқулов (8.Ойбек Бозоров, 84), 17.Достонбек Ҳамдамов (9.Жалолиддин Машарипов, 68), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азизбек Турғунбоев, 774), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (7.Шаҳбоз Убайдуллаев, 84).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 16.Жавоҳир Илёсов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 21.Игорь Голбан, 22.Жамшид Искандеров, 23.Бобир Абдихолиқов.

Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 4.Саад Нотиқ, 23.Маитҳам Жаббор, 5.Атия, 17.Алаа Мҳави (3.Муҳаммад Мустафо, 46), 14.Амжад Аттван, 6.Али Аднан (21.Муҳаммад Раед, 90+2), 11.Ҳумам Тариқ (7.Мазин Файйад, 46), 13.Башар Ресан, 8.Иброҳим Байеш (22.Муҳаммад Мазхир, 89), 10.Моҳанад Али.

Огоҳлантириш: Ислом Қобилов 77


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz