Қайднома

Қидирув

Суперлига 23-тур «Локомотив» — АГМК учрашуви превьюси

Суперлига 23-тур «Локомотив» — АГМК учрашуви превьюси

  18.11.2020 20:45
  0
  217
Суперлига 23-тур «Локомотив» — АГМК учрашуви превьюси

АГМК Суперлиганинг 23-турини Тошкентда «Локомотив»га қарши ўтказади.

Жорий йилги Суперлига баҳсларида АГМК 12 ғалаба, 6 дуранг ва 4 мағлубиятдан кейин 42 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Ўзбекистоннинг қаторасига 3 маротаба чемпиони ҳисобланган айни пайтда Андрей Микляев қўл остида шуғулланаётган "темирйўлчилар" жорий йил ўтказилган 22 турда 8 ғалаба, 4 дуранг ва 10 мағлубият қайд этиб, 28 очко билан жадвалда 9-ўринда бормоқда.

Бўлажак тўқнашув жамоаларнинг барча мусобақадаги умумий ҳисобда 25-беллашувига айланади. Ўзаро ўйинларда устунлик "Локомотив" тарафида. Ўтказилган 24 ўйинда "темирйўлчилар" 15 ғалаба қайд этишган. Шунингдек, АГМК 5 маротаба "Локомотив" устидан ғалабани тантана қилишга эришган. Қолган яна 4 учрашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 29-50 “Локомотив” фойдасига.

Маълумот учун биринчи давранинг сўнгги тўрт тури Тошкент шаҳри ва вилоятида марказлаштирилган форматда ўтказилганди. Шу боис бу жамоалар ўртасидаги баҳс «Бунёдкор» стадионида ўтказилган ва унда АГМК жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. «Локомотив»га қарши навбатдаги баҳс 19 ноябрь куни куни соат 16:30да «Локомотив» стадионида бошланади.

Ушбу баҳсни қаршилик иқтидорли рефери Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Бу ўйин Норсафаров учун олмалиқликлар иштирокидаги 3-учрашувга айланади.

Бунга қадар Фирдавс Норсафаров ўтган йили Лига Кубоги доирасида “Металлург”га қарши баҳсда ишлаган ва унда АГМК ғалабани тантана қилганди. Қизиғи шундаки ушбу ҳакам биринчи даврада АГМК ва «Локомотив» ўртасидаги баҳсни бошқарганди.

Суперлига, 23-тур.

19 ноябрь, пайшанба.

16:30 - ЛОКОМОТИВ – АГМК

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Достон Мирзараимов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Сардор Қудратуллаев


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz