Қайднома

Қидирув

Суперлига 23-тур “Бухоро” – “Қизилқум” учрашувида дуранг қайд этилди

Суперлига 23-тур “Бухоро” – “Қизилқум” учрашувида дуранг қайд этилди

  19.11.2020 18:01
  0
  259
Суперлига 23-тур “Бухоро” – “Қизилқум” учрашувида дуранг қайд этилди

Coca Cola Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган яна бир қарама-қаршилик "Бухоро" - "Қизилқум" учрашуви ҳам якунланди. Муборак шаҳрида ўтказилган мазкур ўйинда номинал мезбон ҳисобланган бухороликлар тезкор гол киритишди. Учрашувнинг эндигина иккинчи дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада Беҳруз Садиллоев жамоасини олдинга олиб чиқди. Голдан сўнг, ўйиннинг бу тарзда бошланишини кутмаган “Қизилқум” аъзолари олдинга интилишди ва 23 – дақиқада Воҳид Шодиев томонидан киритилган гол эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Қолган вақт давомида ҳар икки томон аъзолари ҳарчанд уринишмасин дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди ва томонлар бир очкодан қўлга киритишди.

Coca Cola Суперлига. 23-тур
БУХОРОҚИЗИЛҚУМ 1:1

Голлар: Саъдиллоев 2, Шодиев 23.
19 ноябрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион.
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Артём Калинин, Далер Тиллоев, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Бекзод Арипов

"Бухоро":
20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобир Аманов, 7.Суҳроб Неъматов (77.Иззат Абдуллаев 59) , 9.Жасурбек Ҳакимов (29.Шаҳзод Бешимов 59), 11.Зоҳир Пиримов, 17.Беҳруз Садиллоев (10.Азиз Ибрагимов 80), 24.Нуржаҳон Музаффаров, 71.Файзулло Жуманқўзиев (93.Максимилиан Фомин 80), 76.Абдуғани Камолов (28.Эргаш Исмоилов 73), 98.Солибек Каримов.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 4.Миржалол Қосимов (11.Қадамбой Нурметов 46), 6.Эркин Байдуллаев, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев ( 77.Суннатилла Абдуллажонов 79), 14.Файзулло Қамбаров, 15.Воҳид Шодиев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 27.Жаҳонгир Ҳусанов (18.Жасур Азимов 46), 75.Олег Толмасов.

Огоҳлантиришлар: Байдуллаев 58, Амонов 65.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz