Қайднома

Қидирув

Азар, Каземиро ва Милитао сафга қайтишди

Азар, Каземиро ва Милитао сафга қайтишди

  19.11.2020 23:48
  0
  240
Азар, Каземиро ва Милитао сафга қайтишди

Мадриднинг «Реал» клуби вингери Эден Азар, ярим ҳимоячи Каземиро ҳамда ҳимоячи Эдер Милитао сафга қайтишди, дея хабар берди Marca. Учала футболчининг коронавирусга топширган тестлари манфий натижа берди. Бу эса уларнинг «бланкос» машғулотларида қатнашишлари мумкинлигини англатади.

Демак, «Реал» устози Зайниддин Зидан 21 ноябрга белгиланган «Вильярреал»га қарши баҳсда мазкур футболчилар хизматидан фойдаланиш имкониятига эга. Бу баҳсда Серхио Рамос ва Рафаэль Вараннинг қатнашиши эса сўроқ остида. Ушбу икки ҳимоячи терма жамоадаги ўйинлар пайти жароҳат олишган. Яқин орада улар Испания пойтахтида тиббий текширувдан ўтишади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz