Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: "Биз учун чемпионат энди бошланаётгандек туюлмоқда"

Бахтиёр Ашурматов: "Биз учун чемпионат энди бошланаётгандек туюлмоқда"

  20.11.2020 21:50
  0
  229
Бахтиёр Ашурматов:

Coca Cola суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

-  Авваламбор, “Пахтакор”ни бу йилги мавсумдаги чемпионлик билан табриклайман. Улар бу йилги мавсумда чемпионликка муносиб ўйин намойиш этишди ва бошқа жамоалардан кучли эканликларини исботлашди. Чемпионликка катта меҳнат эвазига  ҳаққоний эришишди. Ўйинга келадиган бўлсак, афсуски, “Пахтакор”га қарши баҳсда шунча имкониятга эга бўлиб, улардан фойдалана олмаслик, ҳимояда бундай хатоларга йўл қўйиш ачинарли. Ҳимояда хатоларга йўл қўйганимиз туфайли бугун мағлубиятга учрадик. Бир қанча вазиятлар яратишимизга қарамай ўзимиз учун керакли натижани қўлга кирита олмаганимиз ачинарли холат бўлди.

Бугунги баҳсда вазиятлар яратиш бўйича устунлик қилган бўлса-да, рақибимиз ғалаба қозониши бу уларнинг маҳорат бобида кучли эканлигини англатади. Рақибимиз яримта имкониятдан ҳам гол урмоқда. Вазият яратган ўйинчиларимиз бироз шошиб қолган бўлишлари мумкин. Ҳимоядаги хатоларга келсак, футболчиларимиз онгида “Пахтакор” кучлироқ жамоа деган фикр бўлган бўлиши мумкин. Факт шуки бугун мағлуб бўлдик. Бугун аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик, десам ҳам бўлади. Биз кўп вазиятларга эга бўлгандик.

Қолган ўйинларга йигитларни қандай тайёрлашим мумкин. “Пахтакор” билан ўйин олдидан ҳам футболчиларга биз учун мавсум энди бошланди деб айтгандим. Сўнгги турларда чемпионат баҳслари анча қизиқарли кечмоқда. Энг яқин таъқибчиларимиз ҳам ғалаба қозонишмоқда. Хатоларни устида ишлаймиз дейишимиз нотўғри бўлади, чунки мавсум якунланиб боряпти. Қолган ўйинларда янада кучли иштиёқ билан майдонга тушиб, Қўқон тарихидаги энг яхши кўрсаткичга эга бўламиз. Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. “Локо” билан бўладиган баҳс ҳам, “водий дербилари” ҳам осон бўлмаслиги турган гап. Жангаворлик ва кучли руҳият эвазига кейинги беллашувларда кутилган натижага эришишимиз мумкин. Айтганимдек, чемпионат биз учун энди бошланяпти.

Йигитларимиз ҳар бир ўйинда борларини бериб ҳаракат қилишмоқда.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz