Қайднома

Қидирув

Гулачи, сенга нима бўляпти?

Гулачи, сенга нима бўляпти?

  24.11.2020 13:13
  0
  326
Гулачи, сенга нима бўляпти?

Йирик турнир йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритадиган ўйинлар «юк»и анча оғир бўлади, албатта. Бундай учрашувларда айниқса, дарвозабонлар зиммасига катта масъулият ва босим тушади. Ана, барчасини Венгрия миллий жамоаси голкипери Петер Гулачи мисолида кўриш мумкин. Венгрлар Евро-2020 финал босқичи йўлланмаси учун исландларга қарши майдонга тушишди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Лекин «РБ Лейпциг» дарвозабони жуда катта «қовун» туширгани билан россиялик Александр Филимоновни эслатиб юборди...

***Исландия термаси биринчи бўлимда жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва Петер Гулачининг даҳшатли хатоси эвазига ҳисобни очди. Аслида Гулачи терма жамоада ҳам, «РБ Лейпциг»да ҳам одатда анча ишонч­ли ўйнайди. Бироқ гоҳ-гоҳида рақибларга ёқимли сюрприз улашишни ҳам хуш кўради.

***Гулачи ўтган мавсум «Хоффенхайм» билан ўйинда тўпни шундоқ рақиб оёғига ташлаб берган, аммо у киперни кечириб, дарвоза тўсинини нишонга олганди. Умуман, Петер ўша баҳсда анча қатъият билан ўйнаган бўлсада, 1та гол қўйиб юборди, барибир. Албатта, хато ортидан. Яъни венгриялик кипер тўпга чиқишда сусткашлик қилди ва «Хоффенхайм» вакиллари бу сафар уни кечиришмади. Тўғри, «РБ Лейпциг» ўша учрашувни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилганди.

***«РБ Лейпциг»нинг «Боруссия» билан ўйини (3:3) натижаси учун Петер Гулачини айблаш унча тўғри эмас, лекин унинг жамоаси жонига оро бўлолмагани - айни ҳақиқат. Дейлик, яқин бурчакка йўлланган тўпни ҳам қайтаролмаганди.

***Жорий мавсум ЧЛ доирасида «ПСЖ»га қарши кечган учрашувни эса айнан Гулачи ҳисобига ёзиб қўйиш керак. Бинобарин, у ҳисоб 0:1 бўлиб турган паллада пенальтини бартараф этди ва «РБ Лейпциг» шундан кейин 2та гол уриб, муҳим ғалабани нишонлади.

***Қарангки, Петер Гулачининг терма жамоадаги «қовун»и ҳам жиддий оқибатга олиб келгани йўқ. Россияликлар Андрей Шевченко голидан сўнг Александр Филимонов хатосини тузатиш йўлини тополмаган бўлсалар, венгрлар энг охирида Гулачини бало-дашномлардан қутқариб қолишди, шунинг баробарида Евро-2020 чиптасини «викинг» чангалидан тортиб олишди. 88 ва 90}2-дақиқаларда гол - чинакам драма!

 О.АТАБОЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz