Қайднома

Қидирув

Суперлига 24-тур. Превью. “Машъал” - “Навбаҳор”

Суперлига 24-тур. Превью. “Машъал” - “Навбаҳор”

  24.11.2020 11:50
  0
  201
Суперлига 24-тур. Превью. “Машъал” - “Навбаҳор”

Бугун Coca Cola Суперлига 24-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби  cафарда Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши майдонга тушади.

Мазкур клублар олий лига (Суперлига) ўйинларида жами 35 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 35та баҳсдан 15та учрашувда муборакликлар ғалаба қозонишган, 13тасида наманганликлар ғолиб чиққан бўлса, 7та ўйинда томонлар дурангга имзо чекишган.

“Навбаҳор” шу кунга қадар “Машъал”га қарши ўтказилган ўзаро ўйинларда 46та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 43 марта тўп олиб чиққан.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳсларида “Машъал” 52 очкони, “Навбаҳор” эса 46 очкони қўлга киритган.
Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1995 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда ўтказилган ўйинда “лочинлар” 8:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Муборакликлар эса 2008 йилги мавсумда “Навбаҳор”ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Маълумот учун мазкур клубларнинг 22 август куни биринчи даврада Тошкентда марказлашган ҳолда ўтказилган баҳсида муборакликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бугунги учрашув соат 13:00 да Муборакдаги "Баҳром Вафоев" номли стадионда  старт олади.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz