Қайднома

Қидирув

Муносабат: ЎзПФЛдан кулгили формат ва...

Муносабат: ЎзПФЛдан кулгили формат ва...

  25.11.2020 09:09
  0
  292
Муносабат: ЎзПФЛдан кулгили формат ва...

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўзбек футболига доир фикрлари билан ўртоқлашар экан, бу сафар аёллар ўртасидаги мамлакат кубоги формати ҳамда «Локомотив» шифокори Аброр Пирриевнинг гапларига муносабат билдирди.

* * *

- ПФЛ футбол мусобақалари ташкилотчилигини бироз бўлсада тушунадиганларни кулдиришда давом этмоқда. Ўтган ҳафта клублар аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогини ўтказиш формати мавзусида хат олди. Дастлаб турнирда 5та жамоа қатнашиш истагини билдирганидан бошласак. Албатта, клубларни аёллар футболини ривожлантиришга интилмаётганликда айблаш осон. Аммо деразадан ташқарига қаранг, шундагина жамоаларнинг 6 декабрда якунланадиган мусобақада нима сабабдан қатнашмоқчи эмаслигини тушуниб етасиз. Энди энг кулгилиси - формат ҳақида. Одатдагидек, ПФЛ клублар фикри билан ўртоқлашмай, форматни ўзи ўйлаб топди. 5та жамоа икки гуруҳга бўлинади. Клублардаги ходимлардан бирининг айтишича, ПФЛда кимнингдир барчасини ажратишга истаги юқори экан. Демак, бир гуруҳда 3та жамоа, шундай экан, 3та тур ўтказилади. Нариги гуруҳда - 2та жамоа ва икки тур, уйда-меҳмонда. Ҳа-ҳа, бир гуруҳда 2та жамоа. Ҳа-ҳа, бир гуруҳда турнир бир даврадан иборат, иккинчисида - икки давра. Бундан кўра, одатий кубок турнири тизимидан фойдаланиш яхши эмасми? Шу тариқа бир ўйин кунини тежаш, демакки, финални 3 кун аввал ташкил этиш имкони туғилади. Аммо қизларнинг устидан кулиш турганда, оддий чоралар излаш кимга керак?

* * *

- Тошкентнинг «Локомотив» клуби шифокори Аброр Пирриев футболчиларнинг қўшимча экипировкаси қандай бўлиши мавзусида баҳс-мунозараларни бошлаб берди. Учрашув комиссарининг ёнини олган назоратчи ва ПФЛ тиббиёт ходимига ўз вақтида жавоб қайтарди. Яъни «Ўйин қоидалари»га асосланган ҳолда, шортилар ва гетралардан фарқланадиган термокийим ки­йиш тақиқлангани айтилди. Аммо мазкур ҳолатда қоидалар дарвозабонлар либоси ранги бошқа ўйинчилар ва ҳакамларникидан фарқланиши кераклигини ҳам тақозо этади. Тўғри, бошқа тусдаги формалар бўлмаса, дарвозабонлар футболкасини алмаштириш шарт эмас. Демак, хулоса қилиш мумкинки, шу куни «Локомотив» ва АГМК дарвозабонларида ҳам, ҳакамларда ҳам қора рангли либосдан бошқаси бўлмаган...

P.S.: Якунда Ўзбекистон кубоги учун 2та гуруҳда 3тадан жамоа курашадиган бўлди.

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz