Қайднома

Қидирув

Маҳаллалар Марадонаси

Маҳаллалар Марадонаси

  26.11.2020 10:05
  0
  271
Маҳаллалар Марадонаси

Пеле ва Марадона тарихдаги энг буюк футболчи мавзусида кўп солиштирилади. Натижадан келиб чиқиб кўпинча Пеле устун қўйилади. Бироқ Пеле битта жиҳатдан Марадонага ета олмайди. Гап шундаки, ҳар бир спорт турида эталонга айланган битта шахс бўлади. Ўша спорт элементларини оддий одам зўр бажарганда ҳам айнан ўша эталон шахс номи билан таъриф берилади. Тезкор хайдовчилар - Шумахер, ғижимланган қоғоз ёки бўшаган идишни ахлат челакка аниқ улоқтирганлар - Жордан, бир зарбада йиқитувчилар - Тайсон ва ҳоказо. Футбол ҳаваскор даражада дунёда энг кўп ўйналадиган спорт тури. Ва унда энг яхши алдаб ўтадиганлар доим битта ном билан аталган - Марадона! Эталон. Ҳар бир маҳалланинг ўз Марадонаси бор эди.

Йиллар давомида Аргентинада пайдо бўлган супер талантли футболчиларни умид билан “бўлажак Марадона” дея таърифлашади. Аммо ўша талантлар Диегонинг даражасига етмаган ва “бўлажак Марадона”ларни излаш давом этаверган. Ёш авлод Диего Армандонинг ким бўлганини хис этиши учун айтиб ўтаманки, Лео Месси ҳам яқингача “бўлажак Марадона” эди. Тан олиш керак, Жаҳон кубогини айтмаса Месси ўша даражага етди ва аргентиналиклар Марадона излашдан тўхташди. Қайсидир маънода Диегонинг елкасидаги масъулият юки камайди, Аргентина футболини у олиб чиққан мавқеда ушлаб тура оладиган издош топилди. Шу хотиржамлик ила Диего Марадонанинг буюк ҳаёт йўли якунига етди.

Даврон Файзиев



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz