Қайднома

Қидирув

Иско бошқа чемпионатда ўйнамоқчи, Диас ҳам...

Иско бошқа чемпионатда ўйнамоқчи, Диас ҳам...

  26.11.2020 20:20
  0
  239
Иско бошқа чемпионатда ўйнамоқчи, Диас ҳам...

«Реал» ярим ҳимоячиси Исконинг агенти мижозининг клубини алмаштириши мумкинлигини инкор этмади. «Иско кучини бошқа чемпионатда синаб кўрмоқчи. Аммо ҳозирча бирорта клубдан расмий таклиф олмадик. Борди-ю, келишув амалга ошмаса, унинг учун «Реал»да қолиш муаммо эмас», - деди агент. Олдинроқ ушбу футболчига Карло Анчелотти бошчилигидаги «Эвертон» қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқаганди.

Айтганча, Marca хабарида айтилишича, «Бетис» клуби «Реал» ҳужумчиси Мариано Диасга қизиқмоқда. Аввалроқ Мадрид жамоаси устози Зайниддин Зидан ушбу футболчини режаларига киритмаслигини айтганди. Лекин доминиканлик 27 ёшли ҳужумчининг маоши мазкур трансфернинг амалга ошишига йўл бермаслиги мумкин. Зеро, Диас йилига 5 млн. евро олади, демак, жамоасини алмаштиришни хоҳласа, ушбу сумманинг камайишига кўниши лозим.

Шу ўринда айтиш жоизки, «Реал» форварди Лука Йович коронавирусга чалинди. 22 ёшли сербдан COVID-19 бўйича олинган тест мусбат натижа берди. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ «Реал»да Эден Азар, Эдер Милитао ҳамда Каземиро ҳам инфекция юқтириб олишганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz