Қайднома

Қидирув

Бугун Беларусь чемпионати якунланади. Жасур Яхшибоевда чемпионлик учун яхши имконият мавжуд

Бугун Беларусь чемпионати якунланади. Жасур Яхшибоевда чемпионлик учун яхши имконият мавжуд

  28.11.2020 15:45
  0
  281
Бугун Беларусь чемпионати якунланади. Жасур Яхшибоевда чемпионлик учун яхши имконият мавжуд

Бугун 28 ноябрь куни Беларусь чемпионати ўз нихоясига етади. Олий лигасининг барча жамоалари бир пайтда – (Тошкент вақти билан соат 16:00да) мусобақадаги сўнгги учрашувини бошлайди.

Бугун бўлиб ўтадиган баҳсларда етакчилар иштирокидаги учрашувларда чемпионлик учун кураш охирги ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача давом этади. Чунки,  мусобақада ғолиб ва совриндорлар масаласи ҳали очиқлигича турибди.

Мамлакат чемпионлиги Солигорскдаги “Шахтёр” –  “Минск” ва пойтахтдаги “Динамо-Минск” – БАТЭ учрашувида қайд этилган натижалар орқали аниқланади. Ҳозирда мусобақа жадвалида биринчи ва иккинчи ўринда бораётган БАТЭ ва “Шахтёр” жамоалари орасидаги фарқ бор йўғи бир очкони ташкид қилади. Агарда Яхшибоев тўп сураётган “Шахтёр”  жамоаси ўз майдонида ўтадиган учрашувда уч очкони қўлга киритса “Динамо-Минск” – БАТЭ учрашувидаги БАТЭнинг ғалабасидан бошқа ҳар қандай натижа ҳамюртимизнинг жамоасига чемпионликни қўлга киритиши учун етарли бўлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz